Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Ваколатли орган:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • ариза;
  • техника ва қишлоқ хўжалиги машинасини сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
  • техника ва қишлоқ хўжалиги машинаси ишлаб чиқарилган завод томонидан берилган техник ҳужжатлар;
  • хорижий давлатлардан олиб келинган техника ва қишлоқ хўжалиги машинасининг божхона расмийлаштирувидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
  • белгиланган йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат

Хизмат учун тўлов:

2012 йил 6 декабрдаги Вазирлар Маҳкамасининг 345-сон қарори билан тасдиқланган «Ўздавтехназорат» инспекцияси қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича давлат инспекторлари томонидан ундириладиган йиғимларнинг ставкаларига биноан.

Муддат:1 кун ичида.

Натижа: ҳисобга қўйиш ва давлат рақами белгисини бериш.

Норматив ҳужжатлар

1) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сон “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарори.

2) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.

3) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг “Тракторлар, трактор тиркамалари, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машиналарни рўйхатдан ўтказиш, уларга давлат рақами белгиларини ва техник паспортларни, шунингдек қишлоқ хўжалиги машинаси гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида” буйруғи

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 2 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2476]

Chat