Ҳуқуқий ахборот портали

Ваколатли орган:

  • "Уздавтехназорат" автомобиль ва жиҳозлар ҳолатини назорат қилиш Бош давлат инспекцияси

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • давлат инспекторининг номига ариза;
  • тиббий кўрик маълумотномаси;
  • фуқаролик паспортининг нусхаси;
  • техника йўналиши бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ёки махсус ўқув муассасалари томонидан берилган диплом ёки гувоҳноманинг нусхаси;
  • 3 х 4 см ўлчамдаги 2 дона фотосурат;
  • тракторчи-машинист гувоҳномаси ва огоҳлантириш талонини олиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Хизмат учун тўлов:

2012 йил 6 декабрдаги Вазирлар Маҳкамасининг 345-сон қарори билан тасдиқланган «Ўздавтехназорат» инспекцияси қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича давлат инспекторлари томонидан ундириладиган йиғимларнинг ставкаларига биноан.

Муддат: 3 кун ичида.

Натижа: гувоҳнома ва огоҳлантириш талони.

Норматив ҳужжатлар

1) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сон “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарори.

2) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.

3) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг “Тракторчи-машинистларга гувоҳномалар ва огоҳлантириш талонлари бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида” буйруғи

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 14 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2469]