Ҳуқуқий ахборотни биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

  • 469 марта ўқилди

Светофорнинг тақиқловчи сигналига (қизил чироқ) ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтганлик учун жарима солинади.

Светофорнинг тақиқловчи сигналида ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасида йўлнинг қатнов қисмидаги йўл чизиқлари ёки йўл белгилари билан белгиланган тўхташ чизиғини босиб кириш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128-4-моддасига кўра — базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

  • Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши, —базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 (икки) баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
  • Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ўша ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 (беш) баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
  • Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ўша ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо икки марта қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 1 (бир) йил муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.

 

Chat