Ҳуқуқий ахборотни биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

  • 681 марта ўқилди

Рухсатнома — иш берувчига Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ҳуқуқини берадиган ҳужжат.

Иш берувчилар томонидан Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини рухсатнома олмай жалб қилиш тақиқланади.

Рухсатнома иш берувчига унда кўрсатилган сон ва мутахассисликлар (лавозимлар) учун 1 йил муддатга берилади.

Иш берувчи Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиши ёки электрон шаклда Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ёхуд онлайн-майдончада рухсатнома олиши мумкин.

Ариза намунаси билан ҳаволада танишинг.

Аризани кўриб чиққанлик учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Қуйидагилар рухсатнома беришни рад этиш учун асос ҳисобланади:
  • аризада ишончсиз маълумотларни кўрсатиш;
  • иш берувчи томонидан сўралаётган чет эл фуқаролари сони ва мутахассисликларининг (лавозимларининг) унинг ишчи кучига бўлган эҳтиёжига мос келмаслиги;
  • чет эл фуқаролари меҳнат шартномаси бўйича ишга белгиланган тартибда рухсатномалар ва тасдиқномалар олмай қабул қилинган ҳолатлар мавжуд бўлганда.

Рухсатноманинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилади.

Chat