Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Кадастр йиғмажилдини бирламчи шакллантиришда кўчмас мулк объектлари давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан жойга чиқиб хатловдан ўтказилади. Кадастр йиғмажилдини шакллантириш натижалари бўйича кадастр паспорти берилади.

Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ тури ёки эгаси ўзгарганда, кадастр йиғмажилди фақат кўчмас мулк объекти мулкдорининг сўровига кўра шакллантирилади.

Ваколатли орган:

  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиаллари 
  • мурожаат учун - Давлат хизматлари марказлари (манзиллари ҳаволада жойлашган);
  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиаллари (Марказлардан сўровномани олганидан сўнг, кадастр паспортини тайёрлайдилар).

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  • Ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг вужудга келиши қуйидаги ҳужжатлар асосида рўйхатдан ўтказилади – ҳаволадан ўтинг;
  • Ер участкаларига бўлган мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос - ҳаволадан ўтинг;
  • Ўзбекистон ССРнинг Ер кодекси амал қилган даврда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг олинган ер участкаларига бўлган мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос - ҳаволадан ўтинг;
  • Ер участкасида жойлашган барча бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқнинг бошқа шахсга ўтиши муносабати билан ер участкасига эгалик қилиш ёки ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг ўтиши – ҳаволадан ўтинг.

Хизмат учун тўлов:

Муддат: 2 кун.

Натижа: 

  • Кадастр паспорти - бирламчи шакллантиришда;
  • Реестрдан кўчирма - кейинги битимларни амалга оширишда.
Chat