Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас – ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Сервитут — бегона ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи

Ваколатли орган:

  • мурожаат учун - Давлат хизматлари марказлари (манзиллари ҳаволада жойлашган)
  • Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг қурилиш соҳасида назорат бўйича ҳудудий инспекциялари 
  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиаллари (сўровнома Марказдан тушганидан сўнг, кўчирмани тайёрлайдилар).

 Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  • Ариза;
  • Сервитут келишуви ёки суд қарори.

Хизматни электрон шаклда олиш учун ҳаволадан ўтинг. Бунда, электрон рақамли имзодан фойдаланишингиз керак.

Хизмат учун тўлов: Бепул.

Муддат: 2 кун.

Натижа: Реестрга ёзув киритилади.

Chat