Ҳуқуқий ахборот портали

Ипотека — кўчмас мулкни (ер участкасини, бино ва иншоотни) ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятни таъминлаш шарти билан гаровга қўйиш, у ушбу мулкни гаров кредитори эгалигига топширмасдан амалга оширилади.

Ваколатли орган:

  • мурожаат учун - Давлат хизматлари марказлари (манзиллари ҳаволада жойлашган);
  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиаллари (Марказлар фуқароларнинг сўровномасини олганидан сўнг, уни кадастр филиалларига юборишади).

Тақдим этиладиган ҳужжатлар

Ипотека тўғрисидаги шартнома асосида:
  • Ариза;
  • ишончнома асосида ҳаракат қилаётган шахснинг ҳуқуқларини тасдиқловчи ишончноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
  • шартнома томонлари сонига тенг миқдорда нотариал тасдиқланган ипотека тўғрисидаги шартнома ва рўйхатдан ўтказиш ишига қўшиш учун шартноманинг иккита асл нусхаси.

Қонун асосидаги ипотекани вужудга келтирадиган кредит шартномаси ёки қарз шартномасига биноан:
  • кредит шартномаси ёки қарз шартномаси.

Хизматни электрон шаклда олиш учун, ҳаволадан ўтинг. Бунда, электрон рақамли имзо билан фойдаланишиз керак.

Хизмат учун тўлов: Бепул.

Муддат: 2 кун.

Натижа: Реестрга ёзув киритилади.