Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Қуйидаги ҳолларда реконструкция қилиш учун рухсатнома талаб этилмайди:
  • биноларнинг мустаҳкамлиги ва зилзилабардошлилиги ўзгаришига олиб келмайдиган қайта режалаштиришда;
  • пойдевор майдонини ўзгартирмасдан енгил турдаги қурилмалар ва вақтинча қурилмаларни реконструкция қилишда;
  • ўз ер майдонида кўчалардан, чорраҳалардан, шаҳар (посёлка) майдонларидан, парклар, сквер, стадион, аэропорт, вокзал, театр, автостанциялардан кўриниб турмайдиган қисмларида, бинолар ва иншоотлар оралиғи ёнғинга қарши нормалар талабларига жавоб беришини, шунингдек, махсус автотранспорт воситалари ўтишини таъминлаган ҳолда, енгил турдаги ва вақтинчалик қурилмалар қуришда.

Ваколатли орган:

  • мурожаат учун - Давлат хизматлари марказлари (манзиллари ҳаволада жойлашган);
  • Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси ва туманлар (шаҳарлар) қурилиш бўлимлари (Марказлар фуқароларнинг сўровномасини олганидан сўнг, уни қурилиш бўлимларига юборишади).

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

Хизмат учун тўлов:  Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун 66 900,00 сўм йиғим ундирилади.

Муддат: 5 иш куни.

Натижа: Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсатнома берилади.

Chat