Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Шаҳар йўловчилар транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқи фақат:

  • 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари жумласидан бўлмиш ҳарбий хизматчиларга;
  • 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва урушнинг I гуруҳ ногиронига ҳамроҳлик қилувчи шахсга;
  • 1941-1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахсларга;
  • Афғонистон Республикасида ва бошқа мамлакатларнинг ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган собиқ байналминалчи жангчилар жумласидан бўлмиш фуқароларга;
  • ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва контракт бўйича оддий аскарлар ҳамда сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларга;
  • Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошдан кечирган шахсларга;
  • кўзи ожиз ногиронлар ва кўзи ожиз ногиронга ҳамроҳлик қилувчи шахсга нисбатан сақлаб қолинган.

Қуйидагиларни ташиш бепул амалга оширилади:

  • етти ёшгача бўлган болаларни;
  • ҳажми 60 см х 40 см х 20 см ва оғирлиги 20 килограммдан ортиқ бўлмаган қўл юкини ва мусиқа асбобини;
  • 150 сантиметргача узунликдаги буюмларни;
  • қафасга солинган майда ҳайвонлар ва паррандаларни;
  • аравачани (болалар, ногиронлар ва бошқаларнинг аравачаларини);
  • майда боғдорчилик инвентарини;
  • болалар чаналарини.

Агар қўл юкининг ҳажми ва оғирлиги белгиланган кўрсаткичлардан ошиб кетса, уларни ташиш учун тарифга мувофиқ ҳақ тўланади

Chat