Ҳуқуқий ахборот портали

Йўналишдаги автотранспорт воситаларида юришда йўловчи йўл чиптаси сотиб олиши, уни бутун юриш вақти давомида сақлаши ва назоратчининг биринчи талабига кўра кўрсатиши шарт.

Йўловчилар йўл чипталарини кассалардан ёки кондуктордан (ҳайдовчидан) сотиб олади.

Йўналишдаги автотранспорт воситаси носоз бўлган тақдирда, носоз автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси йўловчиларни айнан шу йўналишдаги бошқа автотранспорт воситасига ўтказиши шарт, бунда йўловчиларга берилган йўлда юриш ҳужжатлари ушбу автотранспортда юриш учун ҳам ҳақиқий ҳисобланади.

Йўловчилар йўқотиб қўйган чипталар тикланмайди, улар учун тўланган пул қайтариб берилмайди.

Йўловчиларнинг транспортда чиптасиз юрганлиги учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Chat