Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Қўл юки - ўз ўлчамлари ва вазнига кўра (узунлиги, эни ва баландлиги ўлчови йиғиндиси бўйича 180 см дан, қоидага кўра вазни 36 кг дан (икки ётоқли вагонлар учун - 50 кг дан) ошмайдиган бўлиши керак) ўрам тури ва хилидан қатъи назар, енгил кўтариб юриладиган, йўловчи вагонларида уларни жойлаштириш учун мўлжалланган жойларга қийинчиликсиз жойлаштириладиган юклар ва буюмлар.

Багаж - йўловчига шахсан тегишли бўлган, унга поездда юриши тугагач зарур бўлган ва ташиш учун багаж вагонида чипта бўйича қабул қилинувчи буюмлар.

Юк багажи - йўловчилар ва почта-багаж поездларида ташиладиган темир йўл ташишлари объектлари.



Қўл юки ва багаж орқали ташишда кўрик пайтида олиб кўйилмайдиган чекланган миқдорлардаги маиший мақсаддаги моддалар ва буюмлар
  • сирка (битта йўловчига 0,5 литрдан кўп эмас);
  • алкоголли ичимликлар;
  • хизмат мақсадларида ташиладиган спирт, тамға рақами кўрсатилган ҳолда корхона (ташкилот) маълумотномаси билан тасдиқланадиган, герметик ёпилган ва тамғаланган идишларда икки литрдан ортиқ бўлмаган миқдорда ташилади;
  • герметик идишда ва ўрамда ташиладиган тез алангаланадиган суюқликлар;
  • ацетон;
  • нефть маҳсулотлари намуналари;
  • металацетат (метил эфири);
  • углерод сульфид;
  • эфирлар;
  • пардоз-андоз воситалари, шу жумладан тирноқ учун лаклар, лакларни кўчириш учун суюқликлар, соч учун суюқликлар, шунингдек спирт-лок асосидаги ҳавони тозаловчи суюқликлар;
  • газли зажигалкалар ва зажигалкалар учун газли баллончалар (битта йўловчига 2 та баллончадан ортиқ эмас);
  • буклама (фиксаторсиз) йўл пичоқлари ва қайирма пичоқлар;
  • симобли тиббиёт термометрлари (градусниклар) (битта йўловчига 1 донадан ортиқ эмас);
  • стандарт ғилофдаги симобли тонометрлар (битта йўловчига 1 донадан ортиқ эмас);
  • жўнатувчининг тамғаси билан махсус герметик контейнерларда жойлаштирилган симобли барометрлар ва манометрлар.

Chat