Ҳуқуқий ахборот портали

Темир йўл чипталарини махсус кассаларда ва вокзалларда сотиб олиш мумкин. Чипталарни расмийлаштириш йўловчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида амалга оширилади.

Чипталарни электрон шаклда ҳам сотиб олиш мумкин. Бунинг учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Чипталарни электрон шаклда сотиб олишда тегишли бланк тўлдирилади ва тўлов онлайн амалга оширилади.

Чипталарни сотилиши бошланиши:

  • вокзал кассаларида - поездларни кетишидан 45 кун олдин;
  • поезд кассаларида ва бошқасига ўтиб бўлмайдиган вагонларда - поезд кетишидан 24 кун олдин;
  • оралиқ поезд станцияларида - поездда бўш ўрин борлиги маълум бўлган пайтдан, лекин поезд келишидан 1 соат олдин кечикмасдан.

Чипталарни қўлда сотилишига йўл қўйилмайди

Чипталар йўловчи ташиш поезди ва вагонда ҳаракатланиш вақтида амал қилади.

Шаҳарлараро қатнов чипталари уларни чипта кассалари томонидан берилган кун мобайнида ҳақиқий ҳисобланади.

Йўловчини вагонга ўтқазганда вагон кузатувчиси чиптани, унда кўздан кечиришдан ўтганлиги тўғрисида белгининг мавжудлигини, шунингдек йўловчи шахсини тасдиқловчи ҳужжатни текшириши шарт.


Чипталарни сотишда “Ўзбекистон темирйўллари” томонидан йўловчидан қўшимча воситачилик тўловлар ундирилади. Тўлов қиймати билан танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг


Кассаларда чипта сотиб олишда устунликка эга фуқаролар
  • 10 ёшгача (бу ёшга тўлган) болали йўловчиларга;
  • йўлланмалар чипта кассасига тақдим қилинган ҳолда йўлланмалар бўйича санатория-курорт даволанишига бораётган 10 ёшдан катта касал болаларни кузатиб бораётган йўловчиларга;
  • тасдиқланган телеграф чақируви билан кетаётган шахсларга;
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимларига;
  • Ўзбекистон Республикаси ИИВ, ДХХ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати ходимларига, Ўзбекистон Республикаси темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, прокуратура, Ўзбекистон Республикаси ФВВ, Адлия вазирлиги хизматчиларига, хизмат кўрсатиш ҳудудлари доирасида ёки хизмат сафари гувоҳномаларида кўрсатилган станцияларгача хизмат ишлари юзасидан кечиктириб бўлмайдиган йўлга чиқишларда тиббиёт ходимларига, ветеринария ва санитария назорати ходимларига;
  • авария ёки ёнғинни бартараф этиш учун сафарбар қилинган «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси, «Ўздавнефтгазинспекция», газ назорати, газ, кимё, нефть, нефтни қайта ишлаш ва нефть-кимё саноати, геология хизматчиларига тақдим қилинади.


Кассаларида навбатсиз чипта олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар
  • Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари ва уч даражадаги Шон-шуҳрат, «Ўзбекистон Қаҳрамони», «Соғлом авлод учун» орденлари ва «Шуҳрат» медали билан тақдирланган шахслар;
  • уруш ногиронлари ва қатнашчилари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар;
  • Чернобиль АЭСда авария оқибатларини бартараф этиш ишларида қатнашган шахслар;
  • Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенаторлари ва депутатлари;
  • Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимлари;
  • «Фахрий темирйўлчи» нишони билан тақдирланган шахслар.

Chat