Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Давлат уй-жой фондига қарашли алоҳида уйларни, уйларнинг бир қисмини, квартираларни сотиш, шу жумладан, имтиёзли асосда сотиш ва ҳақ олмасдан фуқароларга ихтиёрий равишда мулк қилиб бериш.

Эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқини ўз ичига оладиган уй-жойга шахсий эгалик қилиш ҳуқуқи қуйидагиларга берилади:

пул компенсацияси тўланмасдан бузилган шахсий уй-жойлар ўрнига давлат квартираларини олган фуқароларга;

уй-жойини Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига биноан хусусийлаштирган фуқароларга;

уй-жойини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 1989 йил 21 июндаги 203-сон қарорига биноан хусусийлаштирган фуқароларга;

уй-жойини баланс (қолдиқ) қиймат асосида белгиланган нархлар бўйича, янги қурилган давлат уй-жой фондида ҳақиқатда шаклланган нархлар бўйича ва белгиланган муддатларда хусусийлаштирган фуқароларга;

кейинчалик уй-жойнинг тўла қийматини тўлаш (сотиб олиш) ҳуқуқи билан уй-жойни ижарага олган фуқароларга.

Қуйидаги объектлар хусусийлаштирилмайди:
  • Ёпиқ ҳарбий шаҳарчалардаги уйларнинг квартиралари;
  • архитектура тарихий ва маданий ёдгорлик бўлган квартиралар ва уйлар, уй-музейлар; ётоқхоналардаги хоналар;
  •  белгиланган тартибда яшаш учун яроқсиз деб топилган ёки хизмат квартиралари (хоналари) деб ҳисобланган квартиралар;
  • икки ёки ундан ортиқ ижарачи яшаётган квартиралар ундаги барча яшовчиларнинг розилиги бўлмаган ҳолларда

Ваколатли орган:

  • 1 босқич - Яшаш жойидаги ҳокимлик;
  • 2 босқич - Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

Хокимиятларга:
  • Ариза;
  • паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат;
  •  фуқаронинг имтиёзли хусусийлаштириш ҳуқуқини тасдиқловчи маълумотнома 
  • Квитанция.

Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органларига:
  • хусусийлаштириш тўғрисидаги қарорнинг (буйруқнинг) нусхаси;
  • уй-жойни хусусийлаштираётган фуқаронинг паспорти нусхаси;
  • уй дафтарининг нусхаси (квартиралар бўйича карточканинг нусхаси (17-шакл);
  • фуқаронинг имтиёзли асосда хусусийлаштириш ҳуқуқини тасдиқлайдиган маълумотнома.

Хизмат учун тўлов: Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларнинг ҳокимликлари томонидан квартиралар қийматидан ортиқча белгиланадиган тарифлар доирасида.

Муддат:

  • хокимликда аризани кўриб чиқиш – 2 ой.
  • мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерини расмийлаштириш ва бериш – 15 кун ичида.

Натижа: Давлат ордерини бериш.

Chat