Ҳуқуқий ахборот портали

Апостиль — ҳужжатни (туғилганлик, ўлим ва никоҳ ҳақидаги гувоҳномалар ва ҳ.) имзолаган сифатида иш кўрган шахснинг имзоси ҳақиқийлигини ва ҳужжатни тасдиқлаган муҳр ёки штамп босма изи ҳақиқийлигини тасдиқлайдиган Конвенцияга мувофиқ расмий ҳужжатга чет элда фойдаланиш мақсадида қўйиладиган махсус штамп

Ваколатли орган:

  • мурожаат қилиш учун - туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари (манзиллари ҳаволада жойлашган)
  • ҳудудий адлия бошқармалари (сўровнома Марказдан тушганидан сўнг, хизмат ҳудудий бошқарма томонидан кўрсатилади).

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • сўровнома;
  • ариза берувчининг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат;
  • расмий ҳужжат.

Хизмат учун тўлов: 44 600,00 сум.

Муддат:  5 иш куни.

Хизмат натижаси: қўйилган апостиль.