Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Апостиль қўйиш — ҳужжатни (ОТМ битирганлик ҳақидаги диплом, аттестат, илмий унвон ва даражалар ҳақидаги диплом) имзолаган сифатида иш кўрган шахс имзосининг ҳақиқийлигини ва ҳужжатни тасдиқлаган муҳр ёки штамп босма изи ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун зарур бўлган расмий тартиб-қоида.

Ваколатли орган:

  • Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (расмий веб-сайти ушбу ҳаволада жойлашган)

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • ариза;
  • ариза берувчининг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси;
  • расмий ҳужжат икки нусхада;
  • квитанция.

Хизмат учун тўлов: 22 300,00 сум

Муддат:

Аризани кўриб чиқиш муддати - 5 иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак (аниқ мансабдор шахснинг имзо қўйиш ҳуқуқига ваколатларини тасдиқлаш ва (ёки) ҳужжат чиқадиган ташкилотнинг муҳри босма изи намунасини талаб қилиш зарур бўлмаган тақдирда);

Намуналар ва ҳужжатлар талаб қилиш зарур бўлган ҳолларда - 20 иш кунидан ошмаслиги зарур.

Хизмат натижаси: қўйилган апостиль.

Cўровномани электрон тартибда берса бўлади. Сўровномани тўлдириш учун ҳаволадан ўтинг.

Chat