Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Кириш визалари расмийлаштириш ёки қисқа муддатли ташрифлар учун қўлланилади.

Ваколатли орган:

  • Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг жойлардаги бошқармаси ва бўлимлари (манзиллари ҳаволада жойлашган).

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • ариза-сўровнома 2 нусхада;
  • электрон анкета;
  • таклиф этилаётган ва таклиф этаётган шахсларнинг паспорт нусхалари;
  • ЎзР ички ишлар органлари томонидан берилган таклиф этиш ҳақидаги хабарнома асл нусхаси;
  • қариндошлик алоқаларини тасдиқловчи ҳужжатлар (агар мавжуд бўлса).

Хизмат учун тўлов: 22 300,00 сўм

Муддат: 10 иш куни.

Хизмат натижаси: Таклифнома.

Chat