Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Чет элда доимий яшовчи ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олмаган ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролигига мансуб эмаслик ҳақида маълумотнома олиш истагини билдирган шахслар Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи шахслар эса ички ишлар органларига сўровнома-анкета йўллайдилар.

Ваколатли орган:

  • Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари (манзиллари ҳаволада жойлашган);
  • Ички ишлар вазирлиги;
  • ички ишлар органлари (манзиллари ҳаволада жойлашган).

Тақдим этилаётган ҳужжатлар:

  • сўровнома-ариза

Хизмат учун тўлов: бепул

Муддат: 3 иш куни ва 15 кун

Хизмат натижаси: маълумотнома.

 

Chat