Ҳуқуқий ахборот портали

Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация билимларнинг тегишли соҳасида муҳим аҳамиятга эга масаланинг янги ечимидан иборат ёки долзарб илмий масаланинг ечимига қаратилган илмий асосланган илмий-техник ёки ижтимоий-иқтисодий тавсиялар ишлаб чиқилган тугалланган илмий иш бўлиши лозим.

Ваколатли орган:

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (кейинги ўринларда ОАК деб аталади). Сайтга ўтиш учун, қуйидаги ҳаволага босинг.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • диссертация бажарилган муассаса раҳбари номига ариза;
  • диссертация матни;
  • диссертация автореферати.

Хизмат учун тўлов: бепул

Муддат:

Ижобий хулоса бериш (илмий иш бажарилган муассаса томонидан) – 2 ой ичида;

Дастлабки экспертизадан ўтказиш2 ой ичида;

Тақризчилардан тақризларни Илмий семинарга тақдим этиш15 кун ичида;

Илмий семинарда муҳокамадан ўтказиш1 ой ичида;

Ҳимояга қабул қилиб олиш ва бу ҳақда қарор чиқариш1 ой ичида;

Дипломни расмийлаштириб бериш (қарор қабул қилиш) – 20 кун ичида илмий даража олади.

Натижа: диплом

Chat