Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация тугалланган илмий иш бўлиши ва унда:
  • муҳим ижтимоий-иқтисодий, илмий ёки амалий муаммолар ечими келтирилган;
  • ёки тегишли фан соҳасининг истиқболли йўналишини ривожлантириш учун йирик ютуқ сифатида баҳоланадиган янги назарий қоидалар комплекси ишлаб чиқилган;
  • ёки жорий этилиши фан ва техника, ижтимоий-сиёсий соҳа ёки иқтисодиёт тармоғининг ривожланишига салмоқли ҳисса қўшадиган назарий-методологик ва услубий асослар, илмий асосланган техник, иқтисодий ёки технологик ечимлар ишлаб чиқилган (такомиллаштирилган) бўлиши лозим.

Ваколатли орган:

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (кейинги ўринларда ОАК деб аталади). Сайтга ўтиш учун, қуйидаги ҳаволага босинг.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • диссертация бажарилган муассаса раҳбари номига ариза;
  • диссертация матни;
  • диссертация автореферати.

Хизмат учун тўлов: бепул.

Муддат:

Ижобий хулоса бериш (илмий иш бажарилган муассаса томонидан) – 2 ой ичида;

Дастлабки экспертизадан ўтказиш 2 ой ичида;

Тақризчилардан тақризларни Илмий семинарга тақдим этиш15 кун ичида;

Илмий семинарда муҳокамадан ўтказиш1 ой ичида;

Ҳимояга қабул қилиб олиш ва бу ҳақда қарор чиқариш1 ой ичида;

Дипломни расмийлаштириб бериш (қарор қабул қилиш)20 кун ичида илмий даража олади.

Натижа: диплом

Chat