Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас – ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Илмий унвон тегишли илмий даражага, магистр даражаси, магистр даражаси жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган шахсларга Олий таълим муассасалар кенгашлари ёки илмий-техникавий кенгашлари тақдимномасига асосан, Олий аттестация комиссияси Раёсати қарори билан Олий аттестация комиссияси томонидан берилади.

Ваколатли орган:

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (кейинги ўринларда ОАК деб аталади). Сайтга ўтиш учун, қуйидаги ҳаволага босинг.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • муассаса раҳбари томонидан имзоланган муассаса бланкидаги йўлланма хат;
  • илмий унвон талабгорининг фаолияти бўйича маълумотнома;
  • илмий унвон талабгори тўғрисидаги объектив-маълумотнома (паспорт нусхаси илова қилинади);
  • тегишли илмий даражаси ҳақидаги дипломнинг нусхаси;
  • ижтимоий-гуманитар фанлар соҳаларида фаолият олиб бораётган илмий унвон талабгори учун махсус имтиҳон топширганлиги ҳақидаги ҳужжат;
  • илмий ва педагогик лавозимларда ишлагани ҳақида меҳнат дафтарчасининг иш жойидан тасдиқланган нусхаси;
  • илмий ва илмий-услубий ишларнинг илмий унвон талабгори томонидан имзоланиб, иш жойидан тасдиқланган рўйхати (ҳаммуаллифларнинг ёзма розилиги илова қилинади);
  • илмий унвон талабгорининг диссертация автореферати, ҳимоядан кейинги асосий илмий ва ўқув-услубий ишларининг нусхаси.

Хизмат учун тўлов: бепул.

Муддат:

Кенгаш томонидан икки ой ичида қарор қабул қилиниб, 10 кун ичида ОАКга юборилади.

Аттестация иши ОАК томонидан 3 ой ичида кўриб чиқилади.

Аттестация иши ОАКда рўйхатга олинади ва етти кун ичида норматив-техник экспертизадан, унинг натижаси ижобий бўлган тақдирда, илмий экспертизадан ўтказилиб, якуний қарор қабул қилинади.

ОАК Раёсатининг илмий унвон бериш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради ва бир ой муддатда аттестат расмийлаштирилади.

Натижа: Аттестат.

Chat