Ҳуқуқий ахборотни биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

  • 255 марта ўқилди

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш деганда ваколатли давлат органларининг Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ушбу ҳужжатларнинг қонуний кучга эга эканлигига розилиги тушунилади.

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) деганда ваколатли давлат органлари томонидан ушбу ҳужжатлар эгалари тайёргарлиги даражаси мувофиқлигини белгилаш ва уларга Ўзбекистон Республикасининг таълим тўғрисидаги ҳужжатларига эга бўлган шахсларга берилгани каби академик ва (ёки) касбий ҳуқуқлар берилиши тушунилади.

Ваколатли орган:

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси. Сайтга ўтиш учун, қуйидаги ҳаволага босинг.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • ҳужжат эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
  • хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат ва унинг иловасининг асл нусхаси (ўтилган ўқув курслари ва уларнинг ҳажми, якуний баҳолар, амалиёт, курс ва битирув малака ишлари рўйхати, ўқув жараёнининг бошқа бажарилган талаблари кўрсатилиши лозим);
  • хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат ва унинг иловасининг Ўзбекистон Республикаси давлат тилига нотариал тасдиқланган таржимаси;
  • хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) учун тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
  • Ариза қабул қилингандан кейин маълумот тўғрисидаги ҳужжат ва унинг иловасининг асли ҳужжат эгасига қайтарилади.

Хизмат учун тўлов: 223 000,00 сўм.

Муддат: 1 ой мобайнида.

Натижа: гувоҳнома.

Chat