Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Селекция ютуғи – ўсимликларнинг янги нави, ҳайвонларнинг янги зоти.

Зот

генетик жиҳатдан ўзаро боғлиқ биологик ва морфологик хусусиятлари ҳамда белгиларига қараб аниқланадиган ҳайвонлар (шу жумладан паррандалар, ҳашаротлар, ипак қурти) ёки уларнинг дурагайлари гуруҳи бўлиб, бу хусусиятлар ҳамда белгиларнинг айримлари айнан шу гуруҳга хос бўлади ва уни ҳайвонларнинг бошқа гуруҳларидан фарқлаб туради. Зот гуруҳи, зот ичидаги (зонал) тип, завод типи, завод линияси, зот оиласи, партеноклонлар, линиялар, дурагайлар зотнинг муҳофаза қилинадиган объектларидир.

Нав

ўсимликлар гуруҳи бўлиб, у наслдан наслга барқарор ўтувчи, муайян генотип ёки генотиплар комбинациясини бошқаларидан ажратиб турувчи белгиларга қараб аниқланади ва айни бир ботаник таксондаги бошқа ўсимликлар гуруҳидан бир ёки бир неча белгилари билан фарқланади. Клон, линия, биринчи авлод дурагайи, популяция навининг муҳофаза қилинадиган объектларидир.

Ваколатли орган:

  • Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги (сайтга ўтиш учун ҳаволадан ўтинг).

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • муаллиф (ҳаммуаллифлар) ва кимнинг номига патент сўралаётган бўлса, ана шу шахс (шахслар), шунингдек уларнинг турар жойи ёки манзилига доир маълумотлар кўрсатилган патент бериш ҳақидаги аризани;
  • селекция ютуғининг номи тўғрисидаги таклифни;
  • селекция ютуғининг тавсифини (техникавий анкетасини);
  • селекция ютуғи намуналарининг фотосуратларини;
  • талабнома берувчи томонидан ўтказилган селекция ютуғи синовларига доир ҳужжатларни;
  • талабнома берувчининг селекция ютуғидан фойдаланилмаганлиги, у сотилмаганлиги, ўзга шахсга берилмаганлиги ҳамда унинг янгилик талабларига мослигини тасдиқлайдиган декларациясини;
  • селекция ютуғининг устуворлигини тасдиқловчи ҳужжатни (зарурат бўлганда);
  • талабнома берувчининг селекция ютуғини синовдан ўтказиш учун материални белгиланган муддатда ихтисослаштирилган ташкилотга тақдим этиш мажбуриятини;
  • талабнома патент вакили ёки ишончли шахс орқали топширилганида уларга берилган ишончномани;
  • патент божининг тўлов паттаси.

Хизмат учун тўлов: Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 апрелдаги 65-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ставкалар бўйича ундирилади.

Муддат: 6 ой ичида.

Натижа: Селекция ютуғига патент.

Норматив ҳужжатлар

Chat