Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Патент билан муҳофазаланган саноат намуналаридан ўз хоҳишича фойдаланишдаги алоҳида ҳуқуқ, шу жумладан муҳофазаланган ечимларни қўлланган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқариш, патент билан муҳофазаланган технологик жараёнларни ўз ишлаб чиқаришида қўллаш, муҳофазаланган ечимга эга бўлган маҳсулотларни сотиш ёки сотишга таклиф этиш, тегишли маҳсулотларни четдан келтириш ҳуқуқи патент эгасига тегишлидир.

Ваколатли орган:

  • Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги (сайтга ўтиш учун ҳаволадан ўтинг);

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • саноат намунасининг муаллифи (ҳаммуаллифлари) ва кимнинг номига патент бериш сўралаётган бўлса, ана шу шахс, шунингдек уларнинг турар жойи ёки жойлашган манзили кўрсатилган патент бериш ҳақидаги ариза;
  • буюмнинг ташқи кўриниши ҳақида тўла-тўкис, бор тафсилоти билан тасаввур қилиш имконини берувчи буюм акс эттирилган тасвирлар туркумини, макет ёки расм;
  • агар саноат намунасининг моҳиятини очиб бериш учун зарур бўлса, буюм умумий кўринишининг чизмаси, эргономик схемаси, конфекцион харитаси;
  • саноат намунасининг ундаги муҳим белгилар мажмуини акс эттирган тавсифини ўз ичига олиши лозим.
  • патент божининг тўлов паттаси.

Хизмат учун тўлов: Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 апрелдаги 65-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ставкалар бўйича ундирилади.

Муддат: 6 ой ичида.

Натижа: Саноат намуналарига патент.

Норматив ҳужжатлар

Chat