Ҳуқуқий ахборот портали

Патент билан муҳофазаланган фойдали моделдан ўз хоҳишича фойдаланишдаги алоҳида ҳуқуқ, шу жумладан муҳофазаланган ечимларни қўлланган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқариш, патент билан муҳофазаланган технологик жараёнларни ўз ишлаб чиқаришида қўллаш, муҳофазаланган ечимга эга бўлган маҳсулотларни сотиш ёки сотишга таклиф этиш, тегишли маҳсулотларни четдан келтириш ҳуқуқи патент эгасига тегишлидир.

Хизмат кўрсатувчи органлар:

  • Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги (сайтга ўтиш учун ҳаволадан ўтинг)

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • фойдали моделнинг муаллифи (ҳаммуаллифлари) ва кимнинг номига патент бериш сўралаётган бўлса, ана шу шахс, шунингдек уларнинг турар жойи ёки жойлашган манзили кўрсатилган патент бериш ҳақидаги ариза;
  • фойдали моделнинг уни амалга ошириш учун етарли бўлган даражада тўлиқ очиб берилган тавсифи;
  • фойдали моделнинг моҳиятини ифодаловчи ҳамда унинг тавсифига тўла мувофиқ бўлган формуласи;
  • агар фойдали моделнинг моҳиятини тушуниш учун зарур бўлса, чизмалар ва бошқа материаллар;
  • фойдали модель рефератини ўз ичига олиши лозим.
  • патент божининг тўлов паттаси.

Хизмат учун тўлов: Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 апрелдаги 65-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ставкалар бўйича ундирилади.

Муддат: 6 ой ичида

Давлат хизмати кўрсатиш натижаси: Фойдали моделга патент.

Норматив ҳужжатлар

Chat