Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Патент билан муҳофазаланган ихтиродан ўз хоҳишича фойдаланишдаги алоҳида ҳуқуқ, шу жумладан муҳофазаланган ечимларни қўллаган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқариш, патент билан муҳофазаланган технологик жараёнларни ўз ишлаб чиқаришида қўллаш, муҳофазаланган ечимга эга бўлган маҳсулотларни сотиш ёки сотишга таклиф этиш, тегишли маҳсулотларни четдан келтириш ҳуқуқи патент эгасига тегишлидир.

Ваколатли орган:

  • Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги (сайтга ўтиш учун ҳаволадан ўтинг)

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • ихтиронинг муаллифи (ҳаммуаллифлари) ва кимнинг номига патент бериш сўралаётган бўлса, ана шу шахс, шунингдек уларнинг турар жойи ёки жойлашган манзили кўрсатилган патент бериш ҳақидаги аризани;
  • ихтиронинг уни амалга ошириш учун етарли бўлган даражада тўлиқ очиб берилган тавсифини;
  • ихтиронинг моҳиятини ифодаловчи ҳамда унинг тавсифига тўла мувофиқ бўлган формуласини;
  • агар ихтиронинг моҳиятини тушуниш учун зарур бўлса, чизмалар ва бошқа материалларни;
  • ихтиро рефератини ўз ичига олиши лозим.
  • патент божининг тўлов паттаси.

Хизмат учун тўлов: Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 апрелдаги 65-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ставкалар бўйича ундирилади.

Муддат: 6 ой ичида

Натижа: патент

Норматив ҳужжатлар

Chat