Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Ваколатли орган:
  • Тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича Республика комиссияси;
  • Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Сертификатлаштириш ва компьютерлаштириш маркази – ишчи орган.

Тақдим этилаётган ҳужжатлар:
  • тренерлик фаолиятининг турини кўрсатган ҳолда ариза;
  • талабгорнинг шахсий анкетаси;
  • пропискаси мавжуд бўлган паспортининг нусхаси;
  • олий ёки ўрта махсус, касбий жисмоний тарбия маълумоти тўғрисидаги диплом (мавжуд бўлса);
  • иш жойи бўйича тасдиқланган меҳнат дафтарчасининг нусхаси ёки ундан кўчирма (мавжуд бўлса);
  • жисмоний тарбия ва спорт соҳасида малака ошириш курсларида ўқиганлик тўғрисидаги сертификат (мавжуд бўлса);
  • соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги тиббиёт (психиатрия, наркология ва физиология) муассасаларининг маълумотномалари;
  • жисмоний шахснинг СТИР гувоҳномаси нусхаси;
  • квитанция.
  • футбол бўйича тренерлик фаолиятини амалга ошириш истагини билдирган номзодлар учун: Осиё футбол конфедерацияси томонидан берилган сертификат (диплом) нусхаси ва Ўзбекистон Футбол ассоциацияси томонидан берилган тренерлик лицензияси ёки Ўзбекистон Футбол ассоциацияси томонидан берилган «С» тоифали лицензия ҳамда Ўзбекистон Футбол ассоциациясининг номзодни аттестациянинг биринчи босқичига юбориш тўғрисидаги тақдимномаси илова қилинади.

Хизмат учун тўлов: 223 000,00 сўм

Муддат: аттестациядан ўтказиш 3 йилда бир марта ўтказилади.

Натижа: рухсатнома

Норматив ҳужжатлар

Chat