Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Пенсия ёшидаги муҳтож шахслар, 16 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болалар, 16 ёшдаги ва ундан катта ёшдаги ногиронлиги бўлган шахсларга имтиез тариқасида тиббий хулоса асосида протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар бепул берилади.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика болалар таянч-ҳаракат тизими касалликлари реабилитацияси маркази болаларга диагностика ва даволаш бўйича тиббий ёрдамни БЕПУЛ кўрсатади. Батафсил маълумот учун қуйидаги ҳаволадан ўтинг. 

Ваколатли орган:

  • тиббий-меҳнат эксперт комиссияси ёки Тиббий-маслаҳат комиссияси

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  • Пенсия ёшидаги муҳтож шахсга унинг ёки қонуний вакилининг аризаси ҳамда даволовчи врачнинг тиббий ҳужжатларига (амбулатор картаси, зарур бўлганда, касаллик тарихидан кўчирма) асосан тиббий хулоса расмийлаштирилади;
  • 16 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болага қонуний вакилининг аризаси ҳамда ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома асосида;
  • 16 ёшдаги ва ундан катта ёшдаги ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлиги бўлган шахснинг ёки қонуний вакилининг аризаси ҳамда ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома асосида расмийлаштиради.

Хизмат учун тўлов: бепул

Муддат: -

Натижа: Хулоса

Норматив ҳужжатлар

Chat