Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Қуйидагилар мажбурий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтказилиши мажбур (сиз қуйидаги ташкилотларга мурожаат этишингиз мумкин, илтимос ҳаволадан ўтинг):

  • қон, биологик суюқликлар донорлари;
  • эллик ёшгача бўлган никоҳланувчи шахслар;
  • ҳомиладор аёллар;
  • инъекция орқали гиёҳвандлик воситаларини истеъмол этишда гумон қилинаётган шахслар;
  • ОИВни юқтириб олган оналардан туғилган болалар;
  • ўз фаолиятида қон, биологик суюқликлар, одам органлари ва тўқималари билан ишловчи тиббиёт ходимлари;
  • жинсий шеригида ОИВ аниқланган шахслар.

Ваколатли орган:

  • ОИТСга қарши курашиш марказлари (Марказлар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин).

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  • паспорт ёхуд шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат.

Хизмат учун тўлов: Прейскурант ва бошқа маълумотлар билан танишиш учун ҳаволадан ўтинг.

Муддат:

Таҳлилларни қабул қилиш кунлари :                      Душанба-шанба 

Дам олиш куни:                                                        якшанба

Қон олиш вақти:                                                       Душанба-Жума: 830 – 1500; 
                                                                                  Шанба: 830 – 1200;

Натижа: сертификат

Норматив ҳужжатлар

Chat