Ҳуқуқий ахборот портали

Электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари ва ўлчов трансформаторларини биринчи қиёсловдан ўтказиш

Кейинги қиёслов

Агар, маиший истеъмолчининг электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасининг қиёсловдан ўтказиш оралиғи тугаши билан электр таъминоти корхонаси томонидан белгиланган тартибда қиёслов тадбирлари ўтказилмаган бўлса, унда ушбу истеъмолчи қиёсловдан ўтказиш муддати тугаган ҳисобга олиш ускунасининг кўрсаткичларига кўра электр энергияси ҳақини тўлайди.

Ваколатли орган:
  • ҳудудий электр тармоқлари корхонаси;
  • метрология хизмати органлари;
  • Мажбурий ижро бюроси.

Тақдим этилаётган ҳужжатлар:
  • Ечишда – ариза.
  • Қиёслашда – ариза (белгиланган тарифлар бўйича тўловни амалга ошириш).
  • Ўрнатишда – ариза.

Хизмат учун тўлов: Бепул.

Муддат:
  • Ечиш – Қиёслашда – Истеъмолчи билдиришнома олинган кундан бошлаб уч кун муддатда буюртманомани, ҳисобга олишнинг индивидуал ҳисобга олиш асбобини текшириш учун Етказиб берувчининг вакиллари томонидан чиқариб олинган кун ва вақтни ёзма ёки оғзаки шаклда (телефон орқали) қиёсловдан ўтказади ва таъмирлашни келишади.
  • Ўрнатишда – ечиб олинган кундан бошлаб қайта ўрнатиш ва тамғалаш бир ҳафталик муддатда амалга оширилади.

Натижа:
  • Ечишда – ечилганлиги тўғрисидаги далолатнома.
  • Қиёслашда – текширувдан ўтказилганлиги тўғрисидаги сертификат.
  • Ўрнатишда –  ўрнатиш далолатномаси.