Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Уй бўйича умумий ҳисобга олиш асбобларини қиёслашдан ўтказиш оралиғи:
  • юридик шахслардаги иссиқ сувни ҳисобга олиш асбоби учун – 2 йилда 1 мартани;
  • жисмоний шахслардаги иссиқ сувни ҳисобга олиш асбоби учун – 4 йилда 1 мартани ташкил этади.

Индивидуал ҳисобга олиш асбобидан фойдаланишнинг белгиланган чекланган муддати тамом бўлгунга қадар Етказиб берувчи олдиндан (камида 10 календарь кундан олдин) Истеъмолчига шартномада қайд этилган индивидуал ҳисобга олиш асбобидан фойдаланишнинг чекланган муддати тамом бўлганлиги тўғрисида белгиланган тартибда БИЛДИРИШНОМА  юборади.

Ҳисобга олиш асбоблари ўз вақтида қиёслашдан ўтказилмаганда, Етказиб берувчи томонидан иссиқ сувни ҳисоблаш, қиёсловни ўтказиш вақтигача ҳисобга олиш асбобининг кўрсаткичлари бўйича:

  • турар жой биноларида – соз ҳолатдаги ҳисобга олиш асбобининг охирги қайд этилган кўрсаткичлари вақтидан бошлаб қиёслов ўтказилгунгача рўйхатдан ўтказилган (яшовчи) одамларнинг сони бўйича;
  • нотурар жой хоналар бўйича – ҳисобга олиш асбоби қиёслов ўтказилгунга қадар ҳисоблаб чиқилган юклама бўйича амалга оширилади.

Ваколатли орган:
  • Ечишда – ечилганлиги тўғрисидаги далолатнома.
  • Қиёслашда – текширувдан ўтказилганлиги тўғрисидаги сертификат.
  • Ўрнатишда –  ўрнатиш далолатномаси.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • Ечишда – ариза.
  • Қиёслашда – ариза (белгиланган тарифлар бўйича тўлов амалга оширилади).
  • Ўрнатишда – ариза.

Хизмат учун тўлов: Бепул.

Муддат:
  • Ечишда – Истеъмолчи билдиришнома олинган кундан бошлаб уч кун муддатда буюртманомани, ҳисобга олишнинг индивидуал ҳисобга олиш асбобини текшириш учун Етказиб берувчининг вакиллари томонидан чиқариб олинган кун ва вақтни ёзма ёки оғзаки шаклда (телефон орқали) келишади.
  • Қиёслаш – Ўрнатишда – қиёсловдан ўтказиш ва таъмирлаш, уни ечиб олинган кундан бошлаб қайта ўрнатиш ва тамғалаш 30 иш кунидан ортиқни ташкил этмаслиги лозим.

Натижа:
  • Ечишда – ечилганлиги тўғрисидаги далолатнома.
  • Қиёслашда – текширувдан ўтказилганлиги тўғрисидаги сертификат.
  • Ўрнатишда –  ўрнатиш далолатномаси.

Chat