Ҳуқуқий ахборот портали

ҚУЙИДАГИ ҲОЛАТЛАРГА ТАТБИҚ ЭТИЛАДИ:
  • Истеъмолчиларнинг электр тармоқларига уланаётган янги ва реконструкция қилинаётган электр қурилмаларига;
  • уланган қувват миқдори кўпаймасдан электр таъминоти схемаси ўзгаришига олиб келадиган электр таъминоти ишончлилиги тоифаси, уланиш нуқталари, ишлаб чиқариш фаолияти турлари ўзгартирилаётганда.

Ваколатли орган:
  • ҳудудий электр тармоқлари корхонаси (кейинги ўринларда ҲЭТК деб аталади)
  • лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ташкилотлари
  • Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси

Мурожаат учун - Давлат хизматлари марказлари, манзиллари ҳаволада жойлашган.

Техник шартларни ишлаб чиқиш ва бериш:

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  • сўровнома

Хизмат учун тўлов: 22 300,00 сўм. 

Муддат: 3 иш куни.

Натижа:техник шартларини ишлаб чиқиш.

Электр энергияни ҳисобга олиш ускунасини пломбалаш, шартномани тузиш ва электр энергияни етказиб бериш

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

Электр энергияни ҳисобга олиш ускунасини пломбалаш ва шартномани тузиш истеъмолчиларнинг электр тармоқларига уланиш бўйича қурилиш-монтаж ишлари бажарилгандан сўнг амалга оширилади.

Истеъмолчи электрон тарзда Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади/тўлдиради.

  • сўровнома.

Хизмат учун тўлов: Бепул

Муддат: 2 иш куни ичида.

ҲЭТК ҳисобга олиш ускунаси пломбаланган куннинг ўзида электрон шаклда Давлат хизматлари марказига ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали расмийлаштирилган шартномани юборади.

Истеъмолчи расмийлаштирилган шартномаси тушгандан сўнг 5 иш куни мобайнида уни ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.

Истеъмолчи томонидан тасдиқланган шартномаси Давлат хизматлари маркази томонидан ҲЭТК ёки истеъмолчи томонидан ЯИДХП орқали  юборилади.

Натижа: Шартномада белгиланган тўлов амалга оширилганидан сўнг, электр энергияни етказиб бериш.

Хизматни ЭЛЕКТРОН шаклда олиш учун, ҳаволадан ўтинг. Бунда, электрон рақамли имзо билан фойдаланишиз керак