Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

ҚУЙИДАГИ ҲОЛАТЛАРГА ТАТБИҚ ЭТИЛАДИ:
  • Янги ёки амалдаги объектларда шартномавий ўлчамларга нисбатан иссиқлик юкламаси ўзгарганда (ортганда ёки камайганда);
  •  реконструкция қилинаётган иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини улашга.

Ваколатли орган:
  • Иссиқлик таъминоти корхонаси
  • лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ташкилотлари, ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари
  • Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси
  • «Ўздавэнергоназорат» Давлат Инспекцияси

Техник шартларни ишлаб чиқиш ва бериш:

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  • сўровнома  (мурожаат учун - Давлат хизматлари марказлари, манзиллари ҳаволада жойлашган)

Хизмат учун тўлов: 22 300,00 сўм 

Муддат: 3 иш куни.

Натижа:техник шартларини ишлаб чиқиш.

Истеъмолчиларни газ тармоқларига улаш:

Истеъмолчилар иссиқлик таъминоти корхонаси ёки бошқа лойиҳалаш ташкилотлари билан лойиҳалаш ишларини бажариш бўйича шартномалар тузиш ҳуқуқига эга.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

Иссиқлик таъминоти корхонаси ёки лойиҳалаш ташкилоти лойиҳалаш ишларини амалга оширганидан сўнг Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади)дан қўйидаги ҳужжатларни тўлдиради/тақдим этади: 

  • сўровнома;
  • иссиқлик таъминоти лойиҳасининг электрон шакли.

Хизмат учун тўлов: Бепул

Муддат: 3 иш куни.

Натижа: иссиқлик таъминоти лойиҳасини келишиш.

Иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш учун истеъмолчилар иссиқлик таъминоти корхоналари ёки бошқа қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари билан тегишли шартномалар тузиш ҳуқуқига эга.

Истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини ишга тушириш учун рухсат бериш

Қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини тугатгандан сўнг қўйидаги ҳужжатларни тўлдиради/тақдим этади: 

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • сўровнома
  • иссиқлик хўжалиги учун жавобгар шахсни тайинлаш тўғрисидаги буйруқ нусхаси
  • иссиқлик пунктининг арматура рақамлари қўйилган қувурлари ва беркитувчи арматураларнинг ижро (кўргазмали) схемаси, ер ости ишлари далолатномалари
  • иссиқликдан фойдаланиш қурилмаларининг паспорти нусхаси
  • иситиш тизими, иссиқ сув таъминоти тизими ва иссиқлик тармоқларини ювиш; бошқариш боғламаси, иссиқлик киритиш ва иситиш тизими зичланганлиги, соплолар ёки тегишли диаметрдаги чекловчи шайбалар ўрнатилганлиги ҳақидаги далолатномалар
  • ишлаб чиқариш хавфсизлиги экспертизаси хулосаси

Хизмат учун тўлов: Бепул

Муддат: 5 иш куни.

Натижа:«Ўздавэнергоназорат» Давлат Инспекцияси томонидан берилган иссиқликдан фойдаланиш қурилмаларини ишга тушириш учун рухсатнома

Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш ускунасини пломбалаш, иссиқлик таъминоти шартномасини тузиш ва иссиқлик энергиясини етказиб бериш

Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш ускунасини пломбалаш ва иссиқлик таъминоти шартномасини тузиш истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини ишга тушириш учун рухсатнома берилгандан сўнг амалга оширилади.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

Истеъмолчи Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали қуйидаги ҳужжатларни электрон тарзда тақдим этади/тўлдиради.

  • сўровномани

Хизмат учун тўлов: Бепул

Муддат: 2 иш куни ичида.

Иссиқлик таъминоти корхонаси ҳисобга олиш ускунаси пломбаланган куннинг ўзида электрон шаклда Давлат хизматлари марказига ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали расмийлаштирилган иссиқлик таъминоти шартномасини юборади.

Истеъмолчи расмийлаштирилган иссиқлик таъминоти шартномаси тушгандан сўнг беш иш куни мобайнида уни ўзининг Электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.

Истеъмолчи томонидан тасдиқланган иссиқлик таъминоти шартномаси Давлат хизматлари маркази томонидан иссиқлик таъминоти корхонасига ёки истеъмолчи томонидан ЯИДХП орқали  юборилади.

Натижа: Шартномада белгиланган тўлов амалга оширилганидан сўнг, иссиқлик таъминотини етказиб бериш.

Хизматни ЭЛЕКТРОН шаклда олиш учун, ҳаволадан ўтинг. Бунда, электрон рақамли имзо билан фойдаланишиз керак

Шаблон ва шакллар намуналари

  • Ариза шакли
Chat