Ҳуқуқий ахборотни биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

  • 373 марта ўқилди

Амал қилиши қуйидагиларга татбиқ этилади:
  • сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларини лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишларини бажаришга;
  • лойиҳа-смета ҳужжатларида сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш назарда тутилган объектларга.

Ваколатли орган:
  • сув қувурлари ва канализация хўжалиги ташкилоти (кейинги ўринларда СҚКХ ташкилоти деб аталади)
  • лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ташкилотлари
  • Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси

мурожаат учун - Давлат хизматлари марказлари, манзиллари ҳаволада жойлашган.

Техник шартларни ишлаб чиқиш ва бериш:

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • сўровнома
  • объектнинг аҳоли яшаш жойи ҳудудига нисбатан жойлашиши акс эттирилган вазият режаси (тархдан кўчирма нусхаси);
  • уланаётган объектнинг сувдан фойдаланиш турлари, шу жумладан, ўт ўчириш бўйича кўрсаткичлари (субистеъмолчиларни ҳисобга олган ҳолда) акс эттирилган сув истеъмоли ва сувни чиқариб ташлаш ҳажми тўғрисидаги маълумот;
  • бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкида бўлган сув қувурлари – канализация тармоқларига уланиш учун рухсатнома.

Хизмат учун тўлов: 22 300,00 сўм. 

Муддат: 3 иш куни.

Натижа: техник шартларини ишлаб чиқиш.

Истеъмолчиларни сув тармоқларига улаш:

Истеъмолчилар СҚКХ ташкилоти ёки бошқа лойиҳалаш ташкилотлари билан лойиҳалаш ишларини бажариш бўйича шартномалар тузиш ҳуқуқига эга.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

СҚКХ ташкилоти ёки лойиҳалаш ташкилоти лойиҳалаш ишларини амалга оширганидан сўнг Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали қўйидаги ҳужжатларни тўлдиради/тақдим этади: 

  • сўровнома;
  • сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлашлойиҳасининг электрон шакли.

Хизмат учун тўлов: Бепул

Муддат: 3 иш куни.

Натижа: сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишиш.

Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун истеъмолчилар СҚКХ ташкилоти ёки бошқа қурилиш-монтаж ташкилотлари билан тегишли шартномалар тузиш ҳуқуқига эга.

Сувни ҳисобга олиш ускунасини пломбалаш, шартномани тузиш ва сувни етказиб бериш

Сувни ҳисобга олиш ускунасини пломбалаш ва шартномани тузиш истеъмолчиларнинг сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш бўйича қурилиш-монтаж ишлари бажарилгандан сўнг амалга оширилади.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

Истеъмолчи сўровномани электрон тарзда Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади/тўлдиради.

  • сўровнома;
  • электрон шаклдаги сув таъминоти ва сув чиқариб ташлаш проекти.

Хизмат учун тўлов: Бепул

Муддат:2 иш куни ичида.

СҚКХ ташкилоти ҳисобга олиш ускунаси пломбаланган куннинг ўзида электрон шаклда Давлат хизматлари марказига ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали расмийлаштирилган шартномани юборади.

Истеъмолчи расмийлаштирилган шартномаси тушгандан сўнг беш иш куни мобайнида уни ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.

Истеъмолчи томонидан тасдиқланган шартномаси Давлат хизматлари маркази томонидан СҚКХ ташкилотиёки истеъмолчи томонидан ЯИДХП орқали  юборилади.

Натижа: Шартномада белгиланган тўлов амалга оширилганидан сўнг, сувни етказиб бериш.

Хизматни ЭЛЕКТРОН шаклда олиш учун, ҳаволадан ўтинг. Бунда, электрон рақамли имзо билан фойдаланишиз керак

Chat