Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

ТАТБИҚ ЭТИЛАДИ:
  • Газ тармоқларига уланаётган янги ва қўшимча газ истеъмоли жиҳозларига;
  • газ таъминоти лойиҳаси ва табиий газдан фойдаланиш ҳажмларининг ўзгаришига олиб келадиган уланиш нуқталари, ишлаб чиқариш фаолияти турлари ўзгартирилаётганда.

Ваколатли орган:
  • ҳудудий газ таъминоти корхонаси (кейинги ўринларда ҲГК деб аталади)
  • лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ташкилотлари
  • Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси

Техник шартларни ишлаб чиқиш ва бериш

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  • сўровнома (мурожаат учун - Давлат хизматлари марказлари, манзиллари ҳаволада жойлашган);

Хизмат учун тўлов: 22 300,00 сўм.

Муддат: 3 иш куни.

Натижа: техник шартларини ишлаб чиқиш.

Истеъмолчиларни газ тармоқларига улаш

Истеъмолчилар ҲГК ёки бошқа лойиҳалаш ташкилотлари билан лойиҳалаш ишларини бажариш бўйича шартномалар тузиш ҳуқуқига эга.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

ҲГК ёки лойиҳалаш ташкилоти лойиҳалаш ишларини амалга оширганидан сўнг Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади)дан қуйидаги ҳужжатларни тўлдиради/тақдим этади: 

  • сўровнома;
  • газ таъминоти лойиҳасининг электрон шакли.

Хизмат учун тўлов: Бепул.

Муддат: 3 иш куни.

Натижа: газ таъминоти лойиҳасини келишиш.

Газ тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун истеъмолчилар ҲГК ёки бошқа қурилиш-монтаж ташкилотлари билан тегишли шартномалар тузиш ҳуқуқига эга.

Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини пломбалаш, газ таъминоти шартномасини тузиш ва табиий газни етказиб бериш

Ускунани пломбалаш ва газ таъминоти шартномасини тузиш газ тармоқларига уланиш бўйича қурилиш-монтаж ишлари бажарилгандан сўнг амалга оширилади.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

Истеъмолчи сўровномани электрон тарзда Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали тўлдиради.

Хизмат учун тўлов: Бепул

Муддат: 2 иш куни ичида.

ҲГК ускуна пломбаланган куннинг ўзида электрон шаклда Давлат хизматлари марказига ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали расмийлаштирилган шартномани юборади.

Истеъмолчи расмийлаштирилган газ таъминоти шартномаси тушгандан сўнг 5 иш куни мобайнида уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди.

Истеъмолчи ўзи тасдиқлаган газ таъминоти шартномасини Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали  ҲГКга юборади.

Натижа: Шартномада белгиланган тўлов амалга оширилганидан сўнг, табиий газни етказиб бериш

Хизматни ЭЛЕКТРОН шаклда олиш учун, ҳаволадан ўтинг. Бунда, электрон рақамли имзо билан фойдаланишиз керак

Шаблон ва шакллар намуналари

  • Газ уланиш ариза
Chat