Ҳуқуқий ахборотни биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

  • 641 марта ўқилди

Алмаштиришни амалга ошириш холатлари:
  1. Маиший истеъмолчиларнинг мавжуд индукцион ускуналарини замонавий ЭЛЕКТРОН ускуналарга алмаштириш ҳудудий корхона маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
  2. Ҳисобга олиш истеъмолчининг айби билан бузилган тақдирда, таъмирлаш, давлат қиёсловидан ўтказиш ва ўрнатиш ИСТЕЪМОЛЧИ маблағига ҳудудий газ таъминоти корхонаси томонидан амалга оширилади. Газни ҳисобга олиш ускунасининг давлат қиёсловидан ўтказиш муддати тугаганда ва истеъмолчи давлат қиёсловини ўтказишга тўсқинлик қилган ҳолатда, газни ҳисобга олиш табиий газнинг белгиланган бир ойлик сарф меъёрлари бўйича аниқланади.

Ваколатли орган:
  • ҳудудий газ таъминоти корхонаси - газ ҳисоблагичларни алмаштириш учун;
  • ҳудудий электр тармоқлари корхонаси - электр энергия ҳисоблагичларини алмаштириш учун;
  • иссиқлик таъминоти корхонаси - иссиқлик таъминоти ҳисоблагичларни алмаштириш учун;
  • Сув қувурлари ва канализация хўжалиги ташкилоти - сув ҳисоблагичларини алмаштириш учун.

 

  • метрология хизмати органлари;
  • Мажбурий ижро бюроси.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • Ечиш учун – ариза.
  • Қиёслаш учун – ариза.
  • Ўрнатиш учун – ариза.

Хизмат учун тўлов: Бепул.

Муддат:
  • Ечиш учун – 5 кун.
  • Қиёслаш учун – 15 кун (белгиланган тарифлар бўйича тўлов ундирилади).
  • Ўрнатиш учун – 2 кун.

Натижа:
  • Ечишда – ечилганлиги тўғрисидаги далолатнома.
  • Қиёслашда – текширувдан ўтказилганлиги тўғрисидаги сертификат.
  • Ўрнатишда –  ўрнатиш далолатномаси.

Chat