Пенсия миқдори иш стажининг муддатига боғлиқ бўлиб, қуйидагилардан таркиб топади:
Ишламайдиган пенсионерларга фахрий унвонлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 фоизи миқдорида ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўланади.
100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 фоизи миқдорида ҳар ойлик қўшимча тўлов қўшилади.
Пенсия миқдорини ҳисоблашда охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йил учун (пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) ойлик иш ҳақи олинади.
Пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахс томонидан пенсия тайинлаш учун тақдим этилган аризада у танлаган беш йиллик давр кўрсатилади
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг ёки "1140" ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.
Судга мурожат қилиш тартиби билан танишиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.