Ҳуқуқий ахборотни биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

  • 125 марта ўқилди

Пенсия олиш ҳуқуқига эркаклар 60 ёшда ва иш стажи 25 йил бўлганда, аёллар эса 55 ёшда ва иш стажи 20 йил бўлганда эга бўладилар.

Қуйидаги асосларда имтиёзли пенсиялар тайинланиши мумкин:
  • ёшидан қатъи назар пенсия олиш ҳуқуқини берадиган 1-сонли рўйхат асосида;
  • ёшни 10 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган 2-сонли рўйхат асосида;
  • ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган 3-сонли рўйхат асосида;
  • уруш ногиронлари, болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари, лилипутлар ва паканалар;
  • аёлларга 54 ёшга тўлиб, 20 йиллик иш стажига эга бўлганида.

Ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлганда, аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда муддатидан олдин пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Шунингдек, муддатидан олдин пенсия тайинлаш ишсиз деб эътироф этилган шахсларга тайинланади. 

Пенсия тайинлаш учун Пенсия жамғармасининг бўлимига мурожаат қилиш мумкин:
  • ишлаётганлар - ташкилот маъмурияти орқали;
  • деҳқон хўжаликлари аъзолари, якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчилар - мустақил равишда ариза билан;
  • ишламайдиган фуқаролар - мустақил равишда ариза билан.

Пенсия тайинлашда тақдим этиладиган ҳужжатлар
  • иш стажини, хамда махсус иш стажини тасдиқловчи ҳужжат;
  • иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома;.

Пенсия тайинлашда зарурат туғилса, бошқа ҳужжатлар ҳам талаб этилиши мумкин.

Пенсия тайинлаш муддатлари
  • пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб 60 кунгача мурожаат қилинса – пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган, яъни пенсия тайинлаш ёшига етган ва иш стажига эга бўлган кундан бошлаб;
  • 60 кунлик мурожаат қилиш муддати ўтказиб юборилганда мурожаат қилинган кундан бошлаб тайинланади.

Бир пенсиядан бошқасига ўтказиш пенсионер тегишли ариза ва барча зарур ҳужжатлар билан мурожаат этган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан эътиборан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаётган чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга юқорида кўрсатилган тартибда пенсия тайинланади.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мурожаат қилиш учун ҳаволага ўтинг ёки "1140" ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

Халқ банкига мурожаат қилиш учун ҳаволага ўтинг ёки "1106" ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.


КАЗУС:

Савол: менинг пенсия чикишимга 8-ой 23 кун қолди, заводда ишлайман завод ўз фаолиятини тугатмоқчи, мени муддатидан олдин пенсия чиқаришадими шундай холатда қонунчиликда нималар дейилган?

Жавоб: Агар ташкилот тугатилаётган бўлса муддатидан олдин пенсияга чиқишингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни 49-моддаси 8-хат бошига асосан технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусияти ўзгаришига олиб келган иш ҳажмлари қисқарганлиги ёхуд ташкилот тугатилганлиги муносабати билан бўшатилган, ишсиз деб эътироф этилган, қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсияга чиқиш учун талаб этиладиган умумий меҳнат стажига эга бўлган шахсларга муддатидан олдин (қонун ҳужжатларида белгиланган умумий асосларга кўра пенсия тайинлаш муддатидан икки йил аввал) пенсияга чиқиш ҳуқуқи берилади.

Шу қонунга асосан сиз бандликка кўмаклашиш марказига мурожаат қиласиз, сизни ишсиз деб эътироф этгандан кейин пенсияга чиқишингиз мумкин.


 

Chat