Ҳуқуқий ахборот - ҳаммага, ҳар доим, ҳамма жойда!

  • 747 марта ўқилди

Олий таълим юқори малакали мутахассислар тайёрлашни таъминлайди.

Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш олий ўқув юртларида умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими асосида амалга оширилади.

Олий таълим бакалавриат ва магистратура босқичига эга.

Бакалавриат олий таълим йўналишларидан бири бўйича чуқурлаштирилган билим, малака ва кўникмалар берадиган, ўқиш давомийлиги камида 3 йил бўлган таянч олий таълимдир.

Магистратура тегишли бакалавриат негизидаги аниқ мутахассислик бўйича ўқиш давомийлиги камида 1 йил бўлган олий таълимдир.

Олий таълимни бошқариш

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги республикада олий таълимга раҳбарлик қилувчи давлат бошқарув органи ҳисобланади.

Вазирлик ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.

Вазирлик тизимига Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Олий ва ўрта махсус таълим, каcб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази, идоравий мансуб олий ўқув юртлари киради.

Вазирликнинг веб-сайти: www.edu.uz

Электрон почта манзили: edu@exat.uz

Манзил: Тошкент шаҳри, 2-Чимбой кўчаси 96-уй

Олий ўқув юртлари

Chat