Ҳуқуқий ахборот портали

Хорижий мамлакатлар фуқаролари Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини олиш ҳуқуқига эгадирлар. Бундай мамлакатлар сони 111 тадир.

Ушбу ҳуқуқ:

Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида – 400 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда;

Самарқанд, Бухоро, Наманган, Андижон, Фарғона ва Хоразм вилоятларида – 200 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда;

Қорақалпоғистон Республикаси ва республиканинг бошқа вилоятларида – 100 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда кўчмас мулкни сотиб олган тақдирда берилади.