Ҳуқуқий ахборот портали

Хусусий тадбиркорлар тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш давомида зарур ҳолларда, қонунчиликда кўзда тутилган тегишли лицензияларни олиши лозим. Қонунчиликда, шунингдек, тегишли лицензияларни берувчи органлар рўйхати ҳам белгиланган.

Хусусий тадбиркорларга рухсат берилган фаолият турларини амалга оширишида рўйхатда кўзда тутилган лицензиялар зарур бўлган ҳолларда, тадбиркорлар тегишли фаолият турини бошлашдан аввал уларни олиши зарур.


Лицензия олиш тартиби тўғрисидаги умумий қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Қонунида кўзда тутилган. Ҳар бир лицензия тури учун алоҳида қоида назарда тутилган бўлиб, унда ушбу лицензияни олиш тартиби баён этилган.

Аризачи лицензия олиш учун тегишли ҳужжатлар билан бирга ваколатли органга мурожаат қилади.

Лицензия беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

  • лицензия даъвогарининг ҳужжатларни лозим тарзда расмийлаштирмай тақдим этиши;
  • лицензия даъвогари тақдим этган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;
  • лицензия даъвогарининг лицензия талаблари ва шартларига, шунингдек, танлов (тендер) шартларига номувофиқлиги.

Интерактив давлат хизматлари порталидан лицензия олиш мақсадида ариза топшириш учун мазкур ҳаволага ўтинг.