Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Хусусий тадбиркорлар тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда зарур ҳолларда тегишли рухсатномаларни олиши лозим. Рухсатнома рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган. Мазкур рўйхатда рухсатнома турлари ва уларни берувчи орган белгиланган.

Хусусий тадбиркорларга рухсат берилган фаолият турларини амалга оширишида рўйхатда кўзда тутилган рухсатнома зарур бўлган ҳолларда, тадбиркорлар тегишли фаолият турини бошлашдан аввал уларни олиши зарур.


Рухсатнома олиш тартибига оид умумий қоидалар Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунида кўзда тутилган.

Ҳар бир рухсатнома тури учун алоҳида қоида назарда тутилган бўлиб, унда ушбу рухсатномани олиш тартиби баён этилган.

Аризачи рухсатнома олиш учун тегишли ҳужжатлар билан ваколатли органга мурожаат қилади.

Рухсатномани беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

  • рухсатнома берилиши учун зарур бўлган ҳужжатларнинг тадбиркорлик субъекти томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги;
  • тадбиркорлик субъектининг рухсат беришга доир талаблар ва шартномаларга мувофиқ эмаслиги;
  • тадбиркорлик субъекти томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;
  • рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларга мувофиқ ўтказилиши шарт бўлган ўрганишлар, тадқиқотлар, текширишлар ёки бошқа илмий ва техник баҳолашларнинг якунлари бўйича асослантирилган салбий хулоса олинганлиги.

Интерактив давлат хизматлари порталидан рухсатнома олиш мақсадида ариза топшириш учун мазкур ҳаволага ўтинг.

Chat