Ҳуқуқий ахборот портали

Прокуратура органлари ўз фаолиятини қуйидаги асосий йўналишлар бўйича амалга оширади:

  • вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, ҳокимлар ва бошқа мансабдор шахслар томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат қилиш;
  • фуқаронинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини таъминлашга қаратилган қонунлар ижроси устидан назорат қилиш;
  • солиқ интизомини мустаҳкамлашга, солиқ, валюта соҳасидаги жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашга, шунингдек, давлатга етказилган иқтисодий зарарни қоплашга қаратилган қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат қилиш.

Прокуратура органлари фуқароларнинг ариза ва шикоятларини ҳамда юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқадилар, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини кўрадилар.

Прокурор фуқароларни ва юридик шахсларнинг вакилларини шахсан қабул қилади.

Прокурор ўзига тушган таклиф, ариза ва шикоятларни текшириш вазифасини зарур ҳолларда тегишли давлат бошқаруви, назорат ва текшириш органларига, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларига топшириш ҳамда улардан текширишга тааллуқли барча материаллар билан бирга текшириш натижаларига доир ёзма ахборот беришларини талаб этиш ҳуқуқига эга.

Фуқароларнинг ариза ва шикоятлари ҳамда юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича прокурор қарор қабул қилади, бу қарор устидан юқори турувчи прокурорга шикоят қилиниши мумкин.