Ҳуқуқий ахборот портали

Савдо-саноат палатаси тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида қуйидагиларни амалга оширади:

  • тадбиркорлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларининг ижро этилиши устидан жамоатчилик назорати амалга оширилишини таъминлайди;
  • давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига нисбатан даъво аризалари берган тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини ифода этади;
  • Палата аъзолари бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг мониторингини амалга оширади ҳамда ушбу фаолиятни текширишларда иштирок этади

Палата қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • тарафлар ўртасидаги низоларни судгача ҳал этишни амалга ошириш;
  • Палата аъзоларининг, шунингдек ўз манфаатларини кўзлаб судларга давлат божи тўламасдан даъволар тақдим этиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш;
  • жиноят ишлари бўйича иш юритишда тадбиркорлик субъектларининг жамоатчилик ҳимоячилари сифатида иштирок этиш;
  • давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилинганда, тадбиркорлик субъекти номидан суд муҳокамасининг исталган босқичида иштирок этиш (иккала тараф Палата аъзолари бўлган ҳоллар бундан мустасно), шунингдек, даъво аризалари билан бир қаторда апелляция, кассация шикоятлари, аризалар, шу жумладан, назорат тартибида протест келтириш ҳақида илтимосномалар бериш.

Палатага аъзолик кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун ихтиёрий, бошқа тадбиркорлик субъектлари учун эса мажбурийдир.

Савдо-саноат палатаси веб-сайти

Chat