Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Тадбиркорлик фаолияти субъектига етказилган зарарнинг ўрни, шу жумладан шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари

">бой берилган фойда бу зарарни етказган шахс томонидан тўла ҳажмда қопланиши керак. Зарар етказувчи бўлмаган шахс зиммасига қонунга биноан зарарнинг ўрнини қоплаш мажбурияти юклатилиши мумкин.

Давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қонунга хилоф қарорлари ёки мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги), шу жумладан, давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳужжат қабул қилиниши натижасида тадбиркорлик фаолияти субъектига етказилган зарарларнинг ўрни давлат томонидан ёхуд фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан суднинг қарори асосида қопланиши керак.

Давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг мансабдор шахслари айби билан етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш суд қарори билан мазкур мансабдор шахслар зиммасига юклатилиши мумкин.

Chat