Ҳуқуқий ахборотни биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

  • 166 марта ўқилди

Қарздордан пул суммаларини ундириш ёки мол-мулкни талаб қилиб олиш учун нотариус манфаатдор шахснинг ёзма аризасига асосан қарздорликни белгиловчи ҳужжатларга ижро хатларини ёзади.

Ижро хатлари қуйидаги ҳолларда ёзилади:
  • тақдим этилган ҳужжатлар қарздорнинг ундириб олувчидан қарздор эканлиги ёки бошқа мажбуриятини шубҳасиз тасдиқласа;
  • даъво қилиш ҳуқуқи вужудга келган кундан бошлаб ўтган вақт 3 йилдан ортиқ бўлмаса.

Агар ижро хати бериш ҳақидаги талаб учун қонун ҳужжатларида бошқа муддат белгиланган бўлса, ижро хати шу муддат ичида берилади.

Кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов ундирилади.

Ижро хатларига асосан қарзни ундириш сўзсиз амалга ошириладиган ҳужжатлар рўйхати билан танишиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Нотариал идоралар ҳақида маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Нотариус қабулига ёзилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Chat