Ҳуқуқий ахборот портали

Газ таъминоти учун фуқароларга белгиланган тарифлар (ҳисоблагичлар мавжуд бўлганда)
  • Газ ҳисоблагичи бўлганда табиий газдан фойдаланганлик учун 1 куб метр газ учун 320 сўм;
  • 2019 йил 1 июнидан эса 1 куб метр газ учун 350 сўм сифатида белгиланган.

Газ таъминоти учун фуқароларга белгиланган тарифлар (ҳисоблагичлар мавжуд бўлмаганда)

а) Овқат тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти учун:

  • 1 кишига 1 ойда – 553 сўм.
  • 2019 йил 1 июнидан –605 сўм .

б) иситиш учун:

  • 1 кишига 1 ойда – 320 сўм.
  • 2019 йил 1 июнидан – 350 сўм cифатида белгиланган.

Аҳоли томонидан маиший турмушда истеъмол қилиши учун реализация қилинадиган суюлтирилган газ (газ балон) учун тарифлар
  • 1 куб метр газ учун 950 сўм.
  • 2019 йил 1 июнидан – 1200 сўм/куб сифатида белгиланган.

Автомобилларга газ қўйиш шахобчалари, балансида газ тўлдирувчи компрессор станциялари бўлган юридик шахслар учун тарифлар
  • 1 куб метр газ учун 800 сўм сифатида белгиланган.
  • Мазкур тариф 2019 йил 1 июндан кейин ҳам ўзгартирилмайди.

Маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва айрим хизматлар кўрсатувчи истеъмолчилар учун тарифлар

1. Пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналар;

2. оҳактош ва гипс қазиб олувчи, қайта ишловчи ва ишлаб чиқарувчи корхоналар;

3. цемент ишлаб чиқарувчи корхоналар;

4. асфальт, бетон, темир бетон маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар;

5. иссиқхоналар ва иссиқхона-парник хўжаликлари;

6. фарфор ва фаянс маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар;

7. ресторанлар, кафелар, тантаналар ўтказиш объектлари ва бошқа умумий овқатланиш объектлари (меҳмонхоналар ва уларга тегишли бўлган ҳудудда жойлашган объектлар бундан мустасно);

8. гипсокартон, тротуар ва керамик плита, брусчатка, керамик ва цемент-қумли черепица, қуруқ қурилиш қоришмалари, шунингдек, труба маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар учун:

  • 1 куб метр газ учун 1000 сўм сифатида белгиланган.
  • Мазкур тариф 2019 йил 1 июндан кейин ҳам ўзгартирилмайди.

Бошқа улгуржи истеъмолчиларга, шунингдек пиширилган ғишт, асфальт ва цемент ишлаб чиқарувчи, энергия жиҳатидан самарали технологиялар ва ускуналарни жорий этган, шунингдек, ёқилғининг муқобил турларидан (кўмирдан), шу жумладан, цемент ишлаб чиқаришнинг «қуруқ усули»дан фойдаланувчи корхоналар учун тарифлар
  • 600 сўм м/куб.
  • 2019 йил 1 июнидан – 650 сўм/куб сифатида белгиланган.

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида газ таъминотидан фойдаланганлик учун жорий этилган алоҳида талаблар

2019 йилнинг 1 январидан бошлаб эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида аҳоли истеъмоли учун газ нормаси:

  • иситиш мавсуми даврида якка тартибда иситиладиган уйлар ва квартираларда яшайдиган бир абонентга ойига 1000 куб.м;
  • бошқа ҳолатларда бир абонентга ойига 250 куб.м сифатида белгиланган

Мазкур нормадан ортиқ газ таъминоти ишлатилганда, газ таъминотининг ортиқча ишлатилган қисми бўйича амалдаги тариф 20%га оширилган ҳолда тўланади.

Chat