Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.

Ишончномани тузиш ва тасдиқлаш учун ишончли вакилнинг иштироки талаб этилмайди.

Ишончли вакил ҳақидаги, шунингдек ишончнома объекти ҳақидаги маълумотлар ишончнома берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ёки унинг сўзларига асосан ёзилиши мумкин. Ишончли вакил ҳақидаги, шунингдек ишончнома объекти ҳақидаги маълумотлар ишончнома берувчининг сўзларига асосан ёзилган ҳолларда берилган маълумотларнинг тўғрилиги учун ишончнома берувчи масъулдир.

Нотариус томонидан кўчмас мулк воситасини тасарруф этиш ҳуқуқи билан ишончномани тасдиқлашда Оила кодексининг 23 ва 24-моддалари мазмуни тушунтирилади.

Кўчмас мулк воситасини тасарруф этиш ҳуқуқи билан ишончномани тасдиқлашда ундириладиган тўловлар:

1. Давлат божи.

  • а) мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болалари ва уларнинг эр-хотинларига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига — энг кам ойлик иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида (55 750,00 сўм);
  • б) бошқа шахсларга — энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида (111 500,00 сўм).

2. Ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун тўлов.

  • а) тушунтириш бериш – энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида (11 150,00 сўм);
  • б) лойиҳа тузиш – энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида (22 300,00 сўм).

Бошқа ишончномаларни тасдиқлаганлик учун ундириладиган тўловлар

1. Давлат божи.

  • энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида (22 300,00 сўм).

2. Ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун тўлов.

  • а) тушунтириш бериш – энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида (11 150,00 сўм);
  • б) лойиҳа тузиш – энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида (22 300,00 сўм).

Ишончноманинг бошқа шакллари

Қуйидаги ишончномалар шахс ишлайдиган ёки ўқийдиган ташкилот, у яшайдиган уйга хизмат кўрсатувчи ташкилот, маҳалла йиғини ёхуд касалхона маъмурияти томонидан тасдиқланиши мумкин:

  • хат-хабарларни, шу жумладан пул ва посилкаларни;
  • иш ҳақини ҳамда меҳнат муносабатлари билан боғлиқ бўлган бошқа тўловларни;
  • муаллифлар ва ихтирочиларга тўланадиган ҳақларни;
  • пенсиялар, нафақалар ва стипендияларни;
  • банк муассасаларидан суммаларни.

Ишончномалар давлат тилида расмийлаштирилади. Ишончнома рус тилида ёки бошқа мақбул тилда берилиши мумкин.

Ишончномалар ўша ташкилот биносида тасдиқланади. Фуқаро касаллиги, ногиронлиги туфайли ёки бошқа сабабларга кўра ташкилот биносига бора олмаса, у яшайдиган жойда тўлдирилиши мумкин.

Қуйидаги ҳолларда ишончнома тасдиқлаш рад этилади:

  • бундай ишончномани тасдиқлаш конунга зид бўлса;
  • бу ҳаракат нотариус томонидан тасдиқланииши керак бўлса;
  • муомалага лаёқатсиз фуқаро ёхуд зарур ваколатлари бўлмаган вакил ишончномани тасдиқлашни сўраб мурожаат килган бўлса;
  • муомалага лаёқатсиз фуқаро ёхуд зарур ваколатлари бўлмаган вакил ишончномани тасдиқлаш учун такдим этган хужжатлар белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаса.

Ишончномалар кўпи билан 3 йилгача берилади, муддат кўрсатилмаган бўлса ишончнома 1 йил амал қилади.


Нотариал идоралар ҳақида маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Нотариус қабулига ёзилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Нотариус ҳаракатларидан норози бўлсангиз Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг ёки “1008” ишонч телефонига қўнғироқ қилинг.

Chat