Ҳуқуқий ахборот портали

Электр тармоғи корхонаси ва истеъмолчи ўртасида 2 нусхада шартнома тузилади.

Шартноманинг 1 нусхаси истеъмолчида, 2-нусхаси электр тармоғи корхонасида қолади.

Шартномада истеъмолчи ва электр тармоғи корхонасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари акс эттирилади.

Электр ҳисоблагич бузилганда, ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдорининг ҳисоб-китоби қуйидагича амалга оширилади:

  • ҳисоблагич хотира блоки фуқаролар томонидан ўзгартирилганда ёки ҳисоблагичга яширин электр симлари, переключателлар монтаж қилинганда – ҳисоблагичлар охирги алмаштирилган кундан кундан бошлаб, бироқ даъво муддати (3 йил)дан ортиқ бўлмаган муддатда;
  • ҳисоблагичларга фуқароларнинг айби билан зарар етказилганда (пломбаси бузилган, ойнаси синган ва шу каби ҳолатлар) — охирги марта айланиб чиқилган кундан бошлаб, бироқ даъво муддати (3 йил)дан ортиқ бўлмаган муддатда.

Электр энергияси учун тўловлар ўзгарганда:

  • ҳудудий электр тармоқлари корхонаси уларнинг кучга киришидан камида ўн беш кун олдин қарорни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади;
  • истеъмолчи янги нархлар жорий этилган кундан бошлаб, янги тарифлар бўйича тўловни амалга оширади.

Тўлов квитанцияда хатолар ёки ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичида ноаниқликлар бўлганда:

  • ҳудудий электр тармоқлари корхонасига мурожаат қилиш зарур;
  • ҳудудий электр тармоқлари ўз навбатида бу тўғрисида МИБга хабар қилиши керак.
  • ҳудудий электр тармоқлари МИБ истеъмолчи билан бирга  мурожаат қилган кундан бошлаб 10 суткадан кечикмай, ҳисоб-китобни текшириши, заруратга бўлганда эса электр ҳисоблагични ҳам кўрикдан ўтказади.

Электр ҳисоблагич кўрсаткичларни текшириш тартиби

1.  МИБ ҳам МИБ кўрсатмаси бўйича электр тармоқлари корхонасининг вакиллари шахсий гувоҳномалари бўлган тақдирда, сутканинг исталган вақтида истеъмолчиларнинг (маиший истеъмолчи–фуқаролардан ташқари) электр ҳисоблагич кўрсаткичларини ёзиб олиш ва кўрикдан ўтказиш ҳуқуқига эга.

2. МИБ ва ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг вакиллари гувоҳномасини кўрсатган ҳолда маиший истеъмолчи–фуқаролар хонадонларидаги ҳисоблагичларни соат 800 дан 2000 гача ҳеч қандай қаршиликларсиз кўриш ҳуқуқига эга.

3. МИБ ходимларининг электр ҳисоблагич кўрсаткичларини текширишига йўл қўймаслик ҳолати далолатнома билан расмийлаштирилади. Истеъмолчи тузилган далолатнома билан танишиб, уни имзолаши зарур. Истеъмолчи далолатномани имзолашни рад этган тақдирда, бу ҳақда тегишли белги қўйилади. Рад этиш икки нафар гувоҳ ёки фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи вакили томонидан тасдиқланган бўлиши керак.

Истеъмолчининг далолатномани имзолашни рад қилгани уни электр тармоқларлардан узишга асос бўлади ва бу ҳақда у хабардор қилинган бўлиниши лозим.

Электр ҳисоблагичларни сотиб олиш ва ўрнатиш

1. Истеъмолчилар (маиший истеъмолчи–фуқаролардан ташқари) томонидан электр ҳисоблагичлар ўз маблағлари ҳисобидан сотиб олинади ва давлат қиёсловидан ўтказилади. Ҳудудий электр корхоналари томонидан Мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорликда бепул ўрнатилади, пломбаланади ва рўйхатдан ўтказилади.

2. Маиший истеъмолчи–фуқаролар учун электр ҳисоблагичларни сотиб олиш, ўрнатиш, даврий давлат қиёсловидан ўтказиш, пломбалаш ҳудудий электр тармоқлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Электр тармоқларига янгидан уланадиган уй-жойлар ва хонадонларда электр ҳисоблагичлар ҳам ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳисобидан сотиб олинади, ўрнатилади, рўйхатга олинади ва пломбаланади.

Ҳисоблагич уй-жой ёки хонадон эгасининг буюртманомасига биноан бир ҳафта муддатда, унинг иштирокида ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг вакили томонидан ўрнатилади.

1. Истеъмолчилар (маиший истеъмолчи–фуқаролардан ташқари) томонидан электр ҳисоблагичлар ўз маблағлари ҳисобидан сотиб олинади ва давлат қиёсловидан ўтказилади. Ҳудудий электр корхоналари томонидан Мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорликда бепул ўрнатилади, пломбаланади ва рўйхатдан ўтказилади.

2. Маиший истеъмолчи–фуқаролар учун электр ҳисоблагичларни сотиб олиш, ўрнатиш, даврий давлат қиёсловидан ўтказиш, пломбалаш ҳудудий электр тармоқлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Электр тармоқларига янгидан уланадиган уй-жойлар ва хонадонларда электр ҳисоблагичлар ҳам ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳисобидан сотиб олинади, ўрнатилади, рўйхатга олинади ва пломбаланади.

Ҳисоблагич уй-жой ёки хонадон эгасининг буюртманомасига биноан бир ҳафта муддатда, унинг иштирокида ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг вакили томонидан ўрнатилади.

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида электр энергиядан фойдаланганлик учун жорий этилган алоҳида талаблар

2019 йилнинг 1 январидан бошлаб эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида аҳоли учун электр энергияси нормаси ойига бир абонентга 300 кВт.соат сифатида белгиланган.

Мазкур нормадан ортиқ электр энергияси ишлатилганда, электр энергиясининг ортиқча ишлатилган қисми бўйича амалдаги тариф 20%га оширилган ҳолда тўланади.

Электр энергияси учун тўлов

1. Истеъмолчилар ҳудудий электр тармоқлари билан биргаликда ҳисоб-китоб даври тамом бўлгандан кейин ҳар ой беш кун мобайнида фойдаланилган электр энергияси учун ўзаро-ҳисоб китобларнинг таққослаш далолатномаси (акт сверка)ни тузишлари шарт.

2. Истеъмолчилар томонидан шартномада белгиланган миқдордан 5 фоиз ортиқ миқдорда электр энергияси ишлатилганда, ортиқча ишлатилган электр-энергия учун белгиланган тарифнинг бир ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади.

3. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун хонадонлар, хусусий уй-жойлар, боғ участкалари ва бошқа шахсий объектлардан фойдаланилганда, ишлатилган электр энергияси учун тадбиркорлик фаолиятининг (савдо, хизматлар кўрсатиш, товарлар ишлаб чиқариш ва бошқа) тури бўйича тўлов амалга оширилади.

Тарифлар калкулятори билан танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Электр энергияси бўйича балансни текшириш ва тўлаш учун ушбу ҳаволага ўтинг;

Электр тармоқларига уланиш, ҳисобга олиш (ҳисоблагич) ускунасини ечиш, ўрнатиш ва қиёслаш масалалари билан танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Chat