Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади.

Кафиллик шартномаси келгусида вужудга келадиган мажбуриятни таъминлаш учун ҳам тузилиши мумкин.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  • тарафларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар;
  • кредит шартномаси.

Кафиллик шартномаларини тасдиқлаганлик, унга ўзгартиришлар киритганлик ёки бекор қилганлик учун ундириладиган тўловлар:

1. Давлат божи.

  • жисмоний шахслар учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида (55 750,00 сўм);
  • юридик шахслар учун ёки тарафлардан бири юридик шахс бўлганда — энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида (111 500,00 сўм);

2. Ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун тўлов.

  • а) тушунтириш бериш – энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида (11 150,00 сўм);
  • б) лойиҳа тузиш – энг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида (33 450,00 сўм).

 

 

Нотариал идоралар ҳақида маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Нотариус қабулига ёзилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Нотариус ҳаракатларидан норози бўлсангиз Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг ёки “1008” ишонч телефонига қўнғироқ қилинг.

Chat