Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади.

Қарз шартномаси тарафлардан бирининг талаби бўйича хоҳлаган нотариал идорада тасдиқланиши мумкин.

Ундириладиган тўловлар:

1. Давлат божи.

  • а) шартнома суммаси энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваригача (22 300 000,00 сўмгача) бўлганда – энг кам ойлик иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида (55 750,00 сўм);
  • б) шартнома суммаси энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваридан (22 300 000,00 сўмдан) 300 бараваригача (66 900 000,00 сўмгача) бўлганда – энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида (111 500,00 сўм);
  • в) шартнома суммаси энг кам ойлик иш ҳақининг 300 баравари (66 900 000,00 сўм) ва ундан ортиқ бўлганда – энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида (223 000,00 сўм);

Изоҳ. Қарз шартномаларига ўзгартиришлар киритганлик ёки уни бекор қилганлик учун давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилади.

2. Ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун тўлов.

  • а) тушунтириш бериш – энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида (11 150,00 сўм);
  • б) лойиҳа тузиш – энг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида (33 450,00 сўм).

 

 

Нотариал идоралар ҳақида маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Нотариус қабулига ёзилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Нотариус ҳаракатларидан норози бўлсангиз Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг ёки “1008” ишонч телефонига қўнғироқ қилинг.

Chat